Касса · омбор · кирим · насия
Дўконингиз тўлиқ назоратда.
Касса, омбор, кирим ва насия — битта дастурда. Кийим, озиқ-овқат, косметика, қурилиш ва телефон дўконлари учун.
14 кун бепул · ўрнатиш бепул




Телефон дўконлари учун алоҳида дастур бор — SmartSale: насия ва IMEI.




Дўконда бир кун
Эрталабдан кечгача — нима бўлади ва қайси экранда.
Экранлар намуна дўкондан, маълумотлар тўқима.
Кеча
Товарлар юкланди
Рўйхатингизни юбордингиз — товарларни биз киритдик.
Excel, э-фактура ёки қоғоздаги рўйхат — ўрнатиш бепул. Эртасига эрталаб савдо бошланади.
Смена очилди
Сотувчи сменани очди. Мен ҳали уйдаман.

Биринчи сотув
Nova A, чехол, қувватлагич — 2 570 000 сўм. IMEI чекда.


Биринчи сотув
Кўйлак (M, оқ), камар ва жинси — 479 000 сўм. Чек тайёр.


Биринчи сотув
Помидор 1,25 кг; сут ва қатиқ муддати билан — 60 000 сўм.


Биринчи сотув
Помада тусини танлайман; кремлар муддати билан — 301 000 сўм.


Товар келди
Honor X6b келди — ҳар бирининг IMEI’си сканерланмоқда.Футболкалар келди — ҳар ўлчам ва ранг алоҳида саналди.Ёғ ва макарон келди — яроқлилик муддати билан.Кремлар келди — ҳар партиянинг яроқлилик муддати билан.
Насия тўлови
Азиза Каримова ойлик 500 000 сўм тўлади.Нилуфар Саидова насиядан 200 000 сўм тўлади.Гулнора Турсунова насиядан 190 000 сўм тўлади.Шаҳло Усмонова насиядан 100 000 сўм тўлади.
Кун якуни
Бугунги нақд — 8 620 000 сўм. Уйдан кўраман.Бугунги нақд — 2 471 000 сўм. Уйдан кўраман.Бугунги нақд — 1 060 600 сўм. Уйдан кўраман.Бугунги нақд — 3 177 000 сўм. Уйдан кўраман.
Ҳар хил дўкон — битта ечим
Дўконингиз тури қандай бўлмасин, дастур унга мослашади.
- Телефон дўкониНасия графиги ва IMEI бўйича ҳисоб.
- Кийим ва пойабзалҲар ўлчам ва ранг — алоҳида қолдиқ.
- Озиқ-овқатКилолаб сотув, киримда яроқлилик муддати.
- Косметика ва атирҲажм ва тус бўйича қолдиқ.
- Қурилиш моллариҚоп, метр, м² ва литрда сотув.
- Электроника ва аксессуарларКафолат муддати чекда ёзилади.
- Умумий дўконШтрих-код, тез касса, мижозлар қарзи.
Нарх очиқ. Ҳаммаси киради.
SmartSale Macro тарифлари. 14 кун бепул, карта сўралмайди.
Start
100 000сўм / ой
- 1 дўкон
- 3 тагача ходим
- Ҳамма имкониятлар
Biznes
200 000сўм / ой
- 3 тагача дўкон
- Чексиз ходим
- Дўконлараро товар кўчириш
Ҳар кейинги дўкон — ойига +60 000 сўм
Иккала тарифда ҳам
- Касса — компьютерда, браузерда, телефонда
- Тўлов графиги билан насия
- Кирим ва дилерлар
- Excel’дан импорт
- Инвентаризация
- Нарх ёрлиқлари ва штрих-код
Бир йилга тўласангиз — 12 ой 10 ой нархида.
Ўрнатиш ва товарларни киритиш — бепул.
Телефон дўконлари учун SmartSale нархини Telegram’да сўранг.
Демо сўрашКўп сўралади
Интернетсиз ишлайдими?
Йўқ, интернет керак: ҳар бир сотув дарҳол серверга ёзилади, шунинг учун қолдиқ ҳамма қурилмада бир хил. Алоқа узилса, касса буни очиқ айтади — сотув жимгина йўқолиб кетмайди. Бошланган инвентаризация эса телефонда сақланиб туради.
Маълумотларим хавфсизми?
Ҳар бир дўкон фақат ўз маълумотини кўради — буни маълумотлар базасининг ўзи текширади. Сотувчи фақат ўз филиалини кўради. Катта чегирма ва ҳисобдан чиқариш учун менежер PIN-коди сўралади. Сотув ва касса ёзувларини ўчириб бўлмайди — фақат тузатилади.
Қайси қурилмаларда ишлайди?
Компьютерда — браузерда, чек принтери ва штрих-сканер билан. Android ва iPhone’да — телефоннинг ўзи касса бўла олади, чек PDF қилиб юборилади.
Эски насия дафтарим нима бўлади?
Янги насиялар биринчи кунданоқ тўлов графиги билан тизимда юритилади. Эски қарзларни автоматик кўчириш ҳозирча йўқ: эски дафтарни тўловлар билан ёпиб борасиз, янги қарз эса унга ёзилмайди.
Ҳаммасини қоғозда юритаман. Қаердан бошлайман?
Товарлар рўйхатини бизга юборинг — дафтарнинг сурати ҳам бўлади. Товарларни биз киритамиз; штрих-коди йўқ товарга дастур ўзи код беради ва ёрлиқ чиқаради. Бепул.
Бошқа дастурдаман. Ўтиш қийинми?
Эски дастурдан товарларни Excel’га чиқаринг. Macro устунларни ўзбекча, русча ёки инглизча сарлавҳадан ўзи танийди ва товарларни қолдиғи билан кўчиради.
Фискал касса ўрнини босадими?
Ҳозирча йўқ. Рўйхатдан ўтган фискал кассангиз жойида қолади; Macro савдо, омбор ва насияни юритади.

Дўконингиз мисолида кўрсатамиз.
Telegram’да ёзинг: қандай дўкон ва нечта филиал.











